ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистонда UzGazOil автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қайта номлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда. Энди улар "Ўзбекнефтегаз" деб номланади ва миллий холдинг компаниясининг фирма тимсолига эга бўлади.
Ёнилғи қуйиш шохобчаларини ребрендинг қилиш жараёни ҳақидаги хабарлар беш йилча аввал пайдо бўлганди. Ўшанда "Ўзбекнефтегаз" вакиллари мамлакатда энг замонавий стандартлар асосида ишлайдиган ягона АЁҚШлар тармоғи барпо этиш режасини маълум қилганди.
Бугунги кунга келиб, Тошкент шаҳридаги аксарият АЁҚШлар янги бренд номи ёзилган таблоларга эга бўлган.
2011 йили UzGazOil компаниясининг 100% акцияси "Ўзбекнефтегаз" МХК ҳисобига ўтказилганди.