Америкаликлар Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор масканини маълум қилишди

Oбуна бўлиш
Американинг саёҳат ҳақида маълумотлар тақдим этувчи TripAdvisor сервиси ўз нуқтаи назари бўйича ҳар бир мамлакатнинг сайёҳлар учун энг диққатга сазовор жойи кўрсатилган дунё харитасини тузди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Компания ходимларининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор маскани Регистон майдонидир, деб хабар беради Подробно.UZ.

Регистон майдони — ўзига хос ташриф варақаси, ҳар бир сайёҳ бу ерга ташриф буюриши шарт. Самарқанднинг марказида жойлашган Регистон майдонининг номи "Қумлоқжой" деган маънони англатади.

Ванд компанияси менеджери - Ирина Медведева - Sputnik Ўзбекистон
Туризм эксперти: Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп

Унда XV — XVII асрларнинг архитектура ансамбли жойлашган бўлиб, унинг маркази Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ҳисобланади. Бош майдонда жойлашган ушбу уч мадраса ансамбли шаҳар архитектураси ва меъморчилик санъатининг ноёб дурдоналаридандир.

Ансамбль 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Америкаликлар Афғонистондаги Бобур мақбарасини, Ҳиндистоннинг бобурийлар бунёд этган Тож Маҳалини, Қозоғистоннинг Медеу коньки ва чанғи курортини, Қирғизистоннинг Ала-Арча миллий боғини, Тожикистоннинг Рудакий боғини, Туркманистондаги «Дарвоза» газ кратерини энг диққатга сазовор жой дея эътироф этишган.

Янгиликлар лентаси
0