ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Журнал француз ва инглиз тилларида чоп этилди ҳамда Франциядаги, шунингдек, халқаро ташкилотлар ижтимоий-сиёсий, академик, ишбилармон ва маданий давраларига тарқатилди, деб хабар беради "Жаҳон" АА.
Нашрнинг биринчи сони Шавкат Мирзиёевнинг президентлик лавозимидаги тантанали чиқиши ва 2016 йил 14 декабрда Олий Мажлиснинг қўшма мажлисида сўзлаган нутқи билан очиб берилган.
Журналда шунингдек, мамлакатнинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши асосий кўрсаткичлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг устувор йўналишлари ҳам берилган.
Нашр мамлакат президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашуви ва уларнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида маълумот беради.
Туризм соҳасига бағишланган мақолада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида сўз боради.
Янги журнал Европа муштарийлари учун Ўзбекистоннинг бугунги ҳаёти ҳақида маълумот берувчи яна бир манбага айланди.