Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишАшхобод
Ашхобод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон президенти лавозимига саккиз номзод қўйилган. Мамлакат қонунларига кўра, сайловда иштирок этган фуқаролар сонидан қатъий назар сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бугун Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Сайлов соат 07:00 да бошланиб 19:00 да якунланади. Мамлакат бўйлаб 2587 сайлов участкалари очилган, улардан 39 таси Туркманистоннинг чет мамлакатларда жойлашган ваколатхоналари ҳузурида. Сайловди иштирок этиш учун 3 миллион 223 минг 455 киши рўйхатга олинган.

Туркманистонда амал қилаётган қонунларга кўра, сайловда иштирок этган фуқаролар сонидан қатъий назар, сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади. Президент бўлиш учун сайловда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозига эга бўлиш керак.

Мамлакат президенти лавозимига саккиз нафар номзод рўйхатдан ўтган. Улар орасида Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимухамедов ҳам бор.

2016 йилда мамлакат Конституциясига  ўзгариш киритилиб президент ваколати муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган эди. Ушбу сайлов Конституцияга киритилган ўзгаришдан кейинги биринчи сайлов бўлади.

Туркманистон президенти сайлови Ўзбекистон ва яна бир неча мамлакатдан келган кузатувчилар назорати остида бўлиб ўтмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0