Россияда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлди

© Sputnik / Вадим Брайдов / Медиабанкка ўтишРоссия ФВВ қутқарувчиси
Россия ФВВ қутқарувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари - Ойбек Искандаров, Ҳасанбой Рўзиметов ва Хуршид Қурбоновлар Россияда ҳалок бўлишгани хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. 2017 йил 10 феврал куни Москва вақти билан 16:05да Тула области Чернск райони Поповка қишлоғидаги "Максим Горкий" МЧЖ омборхонасининг том қисми қулаб тушиши содир бўлган.

Қор уюмини тозалаш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар диққатига: Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан тезкор хабарнома
Натижада 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ўзбекистон фуқаролари — Ойбек Искандаров, Ҳасанбой Рўзиметов ва Хуршид Қурбоновлар Россияда ҳалок бўлишгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0