ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Нукус шаҳрида 1 мартдан бошлаб автобус ва йўналишли таксиларда йўл ҳақини тўлаш учун пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар чиқарилади. Бу ҳақда kruz.uz сайти ёзмоқда.
"Қарақалпақтранс" автомобилда юк ва йўловчи ташувчилар Республика ассоциациясининг бўлим бошлиғи Баҳадир Атаниязовнинг айтишича, шаҳар ичида йўловчилар оқими кўп йиғиладиган жойларда махсус шахобчалар қўйилиб, улар банк терминаллари билан таъминланади. Йўловчилар банк пластик карточкалари орқали жетон сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Жетонлар ҳозирги кундаги белгиланган йўл ҳақи миқдорида баҳоланади ва автобуслар учун сариқ рангда, йўналишли таксилар учун кумуш рангда тайёрланади.
"Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Тошкент зарбхона"сига жетонлар ишлаб чиқариш учун буюртма берилган.