Кремль турк ҳарбийларига ўт очилишига туркларнинг ўзлари айбдорлигини билдирди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишДмитрий Песков
Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котибининг айтишича, қайси нуқталарга зарба бериш лозимлиги Россия ҲКСга турклар томонидан тақдим этилган

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия ҲКК Сурияда Туркия томонидан кўрсатилган, турк ҳарбийлари бўлмаслиги керак бўлган нуқталарга зарба берган, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Бу ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсак, сабаби тушунарли. Бу ерда ҳеч қандай баҳсга ҳожат йўқ. Президент ушбу воқеа юзасидан ҳамдардлик билдиргани сизларга маълум. Асосийси бош штаблар раҳбариятларининг ҳамкорликдаги операцияларни амалга ошириш чоғида ахборот алмашув механизмларини такомиллаштириш чораларини кўришларидир. Вазият эса бундай. Бизнинг ҳарбийлар террорчиларга зарба бериш чоғида туркиялик ҳамкорларимиз томонидан айтилган нуқталарга ўт очишган. Ва бу нуқталар атрофида турк ҳарбийлари бўлмаслиги лозим эди. Шунинг учун кўзда тутилмаган ҳолат юз берган", — деди у, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Песковнинг айтишича, "нуқталарни аниқлаштириш механизмини такомиллаштириш келажакда инсонлар қурбон бўлишига олиб келадиган ана шундай кўзда тутилмаган зарбалар қайта юз бермаслигини таъминлайди".

Бу Россияга нотўғри нишонларни тақдим этган турк разведкасининг хатосими, деган саволга Песков бу "нишонларни тақдим этишда келишилмаганлик" бўлганлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Россия ҲККнинг турк ҳарбийларига берган зарбаси билан боғлиқ ҳодиса ва икки томонлама ҳамкорликни батафсил муҳокама қилдилар, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Янгиликлар лентаси
0