Қирғизистон театр жамоаси Ўзбекистонга гастрол сафари билан келди

© Foto : Зульфия ТургуноваЎш шаҳридаги Бобур номли ўзбек мусиқали драма театри
Ўш шаҳридаги Бобур номли ўзбек мусиқали драма театри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳолини Қирғизистон театр санъатининг намуналаридан баҳраманд этиш ҳамда ижодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган ижодий ташриф 17 февралгача давом этади

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Бобур номли ўзбек мусиқали драма театри ижодий жамоаси Ўзбекистонга гастрол сафари билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Театр ижодий жамоаси Андижон вилоятининг "Дўстлик" чегара постида маданият ва спорт ишлари вазири Ф.Жўраев бошчилигидаги ўзбекистонлик санъат ва маданият намояндалари томонидан кутиб олинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон республикаларининг чегара олди ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, аҳолини Қирғизистон театр санъатининг намуналаридан баҳраманд этиш ҳамда ижодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган ижодий ташриф 17 февралгача давом этади.

Ижодий сафар давомида Бобур номидаги ўзбек мусиқали драма театрининг "Айкол Манас" спектакли 10-12 февраль кунлари Андижон вилоят мусиқали драма театрида, 13-14 феврал кунлари Наманган вилоят мусиқали драма театрида ҳамда 15-17 феврал кунлари Фарғона вилояти театр-концерт саройида намойиш этилади.

Шу йилнинг январь ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Ўшга ташрифи чоғида шаҳардаги Бобур номли ўзбек мусиқали драма театрини қўллаб-қувватлашга ваъда берганди.

Янгиликлар лентаси
0