Баҳодир Отахонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди

Oбуна бўлиш
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Отахонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар берилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтида.

Ўзбекистонда ёппасига кадрлар алмашуви рўй бермоқда
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига кўра, Шухрат Абдугаппарович Худайкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармонига кўра, Боходир Алишерович Атаханов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Баҳодир Отахонов вазирнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари вазифасини бажаради.

Маълумот учун, Баҳодир Отахонов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган бўлиб, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинлангунга қадар Давлат мулкини бошқариш қўмитасида бўлим бошлиғи сифатида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0