Мирзиёев янги қонунларни халққа ток-шоулар орқали етказишни буюрди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига самарали тушунтириш ишлари масъул давлат органлари томонидан медиа-режалар ишлаб чиқиш, ҳуқуқий тарғибот бўйича гуруҳлар тузиш, туркум теле, радиокўрсатувлар ташкил қилиш, ОАВда мақолалар, ахборот материаллари эълон қилиш ва бошқалар орқали амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-феврал куни "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарорга имзо чекди.

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги халқ қабулхонасига ташриф буюриши - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: "Халқ қабулхоналари - адолат замини бўлсин"
Мустақиллик йилларида мамлакатда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш, нашр этишни ташкил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси"да лекс.уз сайтида жойлаштириш бўйича ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган салмоқли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ҳуқуқий тарғибот ўтказишнинг амалдаги тизимини танқидий таҳлил қилиш бу соҳада муайян камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан, қонун ҳужжатларини, жумладан, расмий тарқатмаларни тарқатишнинг ягона механизми ва тартиби мавжуд эмас эди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳларсиз, концепциясиз ва бошқа ахборот материалларисиз нашр этилар, давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш бўйича чоралар белгиланмаган эди.

Эндиликда қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига сифатли ва самарали тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишлари масъул давлат органлари томонидан медиа-режалар ишлаб чиқиш, ҳуқуқий тарғибот бўйича гуруҳлар тузиш, туркум теле, радиокўрсатувлар ташкил қилиш, ОАВда мақолалар, ахборот материаллари эълон қилиш ва бошқалар орқали амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ҳокимларга жарима солишни таклиф қилди
Хусусан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Электрон оммавий-ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича  қонун ҳужжатларига мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шаклларини жорий қилишни назарда тутувчи Комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш буюрилди.

Қарор билан шунингдек қонун ҳужжатларини тарқатиш тартиби ва муддатлари аниқ баён этилган қонун ҳужжатларини тарқатиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва аҳолига тушунтириш схемаси тасдиқланмоқда.

Адлия вазирлигига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни барча давлат органлари ва ташкилотларига тезкор етказиш вазифаси юклатилмоқда.

Бундан буён барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган куни ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга қоғоз ва электрон шаклда Адлия вазирлигига юборилади, Адлия вазирлиги эса бир кунлик муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларни электрон шаклда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб бериладиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига етказилишини таъминлайди.

Шу билан биргаликда, Адлия вазирлиги янги қабул қилинган ҳужжатларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига бир кунлик муддатда жойлаштиради ва ҳар ҳафта Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилиб боради.

Янгиликлар лентаси
0