Россияда энг кўп ўғирланган автомобиллар рўйхати эълон қилинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота вневедомственной охраны московской полиции
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда Россияда қайси автомобиллар энг кўп ўғирлангани ҳақида статистик маълумотлар эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўтган 2016 йил давомида бутун Россия  бўйлаб энг кўп ўғирланган автомбиллар, одатдагидек LADA бўлди (8500та), чунки Россия кўчаларида ҳали ҳам "жигули" жуда кўп. Брендлар бўйича иккинчи ўринда Toyota, учинчи ўринда Hyundai ва тўртинчи ўринда KIA бўлди, деб хабар қилмоқда, Ugona.net саҳифаси.

Ўғрилар энг "яхши кўрган" автоулов моделларга келсак,  бу ерда кутилмаган чемпион Hyundai Solaris — 1540 та бўлди. Иккинчи ўринда Kia Rio — 1059 та, учинчи ўринда Toyota Camry — 967 та.

© ugona.netРоссияда энг кўп ўғирланган автомобил моделлари
Угоны в России - Sputnik Ўзбекистон
Россияда энг кўп ўғирланган автомобил моделлари

Solaris ва Rio автомобиллари Россияда жуда кўп сотилган ва уларнинг аксарияти таксида ишлайди. Мутахассислар фикрига кўра, Hyundai Solaris ва Kia Rio автомобилларини ўғирлаш нисбатан осон экан.

Toyota Camry — эса халқ орасида жуда оммавий. Бундай автомобиллар одатда марказий йирик шаҳарларда ўғирланиб четроқа жойлашган кичик шаҳарларда  сотилади, ёки эҳтиёт қисмларга бўлиниб сотилар экан.

Ўтган йили ўғирланган автомобиллар бўйича кейинги ўринларда Ford Focus (892та), Toyota Corolla (649та), Toyota Land Cruiser (622та) эгаллаган. Daewoo Nexia эса — 12 ўринда. Ўғрилар бор йўғи 276 Нексияга кўз олайтирган.

Янгиликлар лентаси
0