Самарқанддаги Сиёб бозорида авария туфайли иккита автомобил ёниб кетди

© Sputnik / СтрингерСиёб бозорида авариядан сўнг иккита автомобил ёниб кетди
Сиёб бозорида авариядан сўнг иккита автомобил ёниб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса қурбонларсиз кечди, автомобиллар зудлик билан ўчирилди

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги энг машҳур бозорлардан бири — Самарқанддаги сиёб бозорида кўпсонли қурбонларга сабаб бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бозорнинг ҳаракат қисмида авария юз берган, бунинг оқибатида йўл четида турган иккита автомобилда ёнғин рўй берган. Ҳодиса қурбонларсиз кечган, автомобиллардаги ёнғин зудлик билан ўчирилган.

Интернет фойдаланувчилари рўй берган воқеада кўпроқ атрофдагиларнинг лоқайдлигидан норози бўлишган. Ёнғин туфайли автомобиллар портлаши мумкинлигига қарамай, айрим "томошабинлар" ҳодиса жойидан узоқлашишга шошилмаган. Аксинча, авария жойига янада яқин келиб, машиналарнинг ёнишини томоша қилган ва ЙҲТни ўз телефонларига суратга олиш билан банд бўлган.

Янгиликлар лентаси
0