ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бугун эълон қилинган Президент янги қарорига кўра, Ўзбекистонда Нормматив-ҳуқуқий актлар миллий базасини ташкил қилинади, “Ўзбекистон” телеканали хабари асосида.
Қарорда айтилиши кўра, Миллий базада Республикада амал қилаётган барча норматив-ҳуқуқий актлар жамланган бўлади. Янги пайдо бўлаётган қарор, ва буйруқлар бир кун ичида миллий базада пайдо бўлиши керак. Ундан ташқари, энг оммавий бўлган ҳужжатлар инглиз тилига таржима қилинган бўлиши керак.
Республикада фаолият кўрсатаётган расмий ОАВлар кўриб чиқилаётган ва қабул қилинаётган норматив актларни аҳолига еткизиш, улар борасида турли фикрларни ўрганиш ва таҳлилий материаллар ёрдамида қонунларни кенг жамоатчиликка тушунтириши керак.