Ўзбекистон Россияга спиртли ичимликлар еткизиб беради

© Sputnik / Игорь ПантинУзбекское вино
Узбекское вино - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон спиртли ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари Москвада 6-10 феврал кунлари бўлиб ўтаётган "ПродЭкспо-2017" кўргазмасида иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Москвада 6 феврал куни 24 халқаро озиқ-овқат кўргазмаси бошланди. Унда дунёнинг 57 мамлкатидан 2 мингдан ортиқ компаниялар иштирок этди.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг «Ўзвинпром-холдинг», «Тошкентвино комбинати», «Ўзбекистон шампани», «Ўзагроэкспорт», «Sladus-Produce», «Вазира-Бизнес», «Class-Food-Service», «Интерсок», «Тиллахон», «Mavis» ва «HydroLife Agro Eco» каби етакчи холдинг ва компаниялари иштирок этди.

Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар кўргазмага мева, сабзавот, ёнғоқ, қуруқ мевалар, соклар ҳамда вино ва ароқ маҳсулотлари олиб келишган. Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма қатнашчиларида улкан қизиқиш уйғотди.

Кўргазманинг биринчи кунида Ўзбекистон стендига вазир ўринбосари Громыко бошчилигидаги Россия Қишлоқ хўжалик делегацияси ташриф буюрди.

Янгиликлар лентаси
0