Қизил Хоч ўзбек ҳарбийларини ўқитишда ёрдамлашади

© AP Photo / Anvar IlyasovЎзбек ҳарбийлари
Ўзбек ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий ваколатхонаси ўқув материаллари, ҳужжатлар ва адабиётларни етказиб беради

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) ва Ўзбекистон мудофаа вазирлиги республика ҳарбийларини ўқитиш ва тайёрлаш бўйича ўзаро дастурлар тузишни кўзда тутувчи ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади.

"Ўзаро англаш ва ҳамкорлик ҳақида имзоланган меморандум Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийларини ўқитиш ва тайёрлаш дастурини яратиш бўйича тавсия ва йўриқномалар ишлаб чиқишга ёрдам берувчи ҳамкорликнинг келгуси йўналишларини белгилаб беради", — деб хабар бермоқда РИА Новости.

Меморандумда хусусан, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув курслари, семинар ва тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги ҳудудий ваколатхонаси ўқув материаллари, ҳужжатлар ва адабиётларни етказиб беради.

АРМИЯ-2016 ҳарбий-техник кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлиги осонлашди

Ҳужжатни имзолаш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари Музаффар Солиев ва ХҚХҚнинг Марказий Осиёдаги ҳудудий ваколатхонаси раҳбари Жан-Жером Касабьянка ҳарбий-тиббий мутахассислар тайёрлаш ва халқаро ҳарбий ва гуманитар ҳуқуқ соҳасида ҳарбийлар малакасини ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижаларни юқори баҳолашди.

ХҚХҚ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан 2007 йилдан буён мунтазам асосда ҳамкорлик қилиб келади. Ўтган давр мобайнида республикада биргаликда 40дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги ҳарбий-тиббиёт факультети ҳарбий шифокорлари ва курсантлари учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0