ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп собиқ раҳбар — Барак Обамага ёқаман, деб ҳисоблашини айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Fox News телеканали тарқатган хабарга кўра, Трампнинг ўзи ҳам Обамага нисбатан яхши муносабатда эканлигини айтиб ўтган.
"Биз келишамиз. Билмайман, у буни тан оладими, йўқми, аммо мен унга ёқаман", — деб ҳикоя қилган Трамп телеканалга берган интервьюсида. "У менга ёқади, чунки мен буни ҳис қиламан", — дея қўшимча қилган у.
Аммо бунга қарамай, Трамп илгарироқ ўзи ва Обама бир-бирлари ҳақида ёмон гапларни кўп гапирганликларини тан олган. "Сиёсат — ажабтовур нарса", — дея хулоса қилган у.