Тошкентдаги улкан муз саройи 2018 йилда фойдаланишга топширилади

© qalampir.uzТошкентда замонавий муз саройи қурилмоқда
Тошкентда замонавий муз саройи қурилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иншоот икки мажмуадан иборат бўлиб, ундан 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ муз ареналари жой олади. Умумий майдони 74 минг квадрат метрга тенг мазкур иншоот тўрт қаватдан иборат бўлади

ТОШКЕНТ, 7 фев — Spunik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги ҳудудда барпо этилаётган кўп тармоқли спорт комплекси қурилишини кўздан кечирди, деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Мирзиёев ташаббуси асосида спорт комплекснинг бинолари кўкда парвоз этаётган бахт ва ҳурлик рамзи – Ҳумо қуши шаклида барпо этилади.

Иншоот икки мажмуадан иборат бўлиб, ундан 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ муз ареналари жой олади. Умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил этадиган иншоот тўрт қаватдан иборат бўлади.

Мобиль ўриндиқларга эга бўлган сарой спорт мусобақалари ўтказиш зали сифатида 14 минг, концерт зали сифатида 10 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринли машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.

Янги муз саройи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда хоккей ўйинлари ўтказиладиган замонавий муз саройи қурилади
Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича ҳам беллашувларни ўтказиш имконияти яратилади. Бундан ташқари мажмуа умумхалқ байрамлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун барча шароитга эга бўлади.

Мажмуа ҳудудида умумий бош режа концепциясига асосан спорт музейи, болалар учун ёпиқ майдон, тренажер заллар, фитнес маркази, замонавий овқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.
Мажмуанинг муҳандислик тармоқлари, ёнғин ўчириш тизими, ёритиш, вентиляция, иссиқлик манбаи, кондиционерлаш тизимлари тўлиқ автоматлашган бўлиб, тежамкор технологиялар қўлланган ҳолда лойиҳаланган.

Бундан ташқари бино ёнида автомобиллар учун мўлжалланган тўрт қаватли автотураргоҳ қурилиши режалаштирилган.

Объектни 2018 йилда ишга тушириш мўлжалланмоқда.

"Шавкат Мирзиёев бундай замонавий спорт иншоотларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди, мутасадди раҳбарларга қурилиш жараёнини юқори сифатда амалга ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берди", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0