Тошкентда Manas ресторани ёняпти

© Nuz.uzТошкентда «Манас» ресторани ёняпти
Тошкентда «Манас» ресторани ёняпти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Усмон Носир кўчасида жойлашган Manas ресторани ёнмоқда

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ресторанга яқин туманларда яшовчи аҳолининг таъкидига кўра, ёнғин портлаш оқибатида юз берган. Бу ҳақда нуз.уз портали хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси баёнотига кўра, портлаш ҳақидаги хабар ёлғон. Хабар чоп этилиши вақтида ёнғин бартараф этилгани ҳақида маълумотга эга эмас эдик.

Сўнгги хабарларга кўра, фавқулодда ҳодиса содир бўлган жойга 7 та ёнғин машинаси йўналтирилган. Машиналар ёнғинни чеклашга ҳаракат қилаётгани айтиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида зиён жабр кўрганлар йўқ, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0