Телекоммуникация хизматлари бўйича яна бир виртуал қабулхона ишга тушди

Oбуна бўлиш
"Ўзбектелеком Интернешнл" Қўшма корхонаси бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Телекоммуникация хизматлари бўйича яна бир виртуал қабулхона ишга тушди, деб хабар қилган Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Шифокор - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилиш имкони яратилди
"Самарқанд, Жиззах, Қарши ва Термиз шаҳарларида кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари (уй телефони, Интернет) бўйича ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларингиз бўлса, ушбу хизматларни кўрсатувчи "Ўзбектелеком Интернешнл" Қўшма корхонаси бош директорига тўғридан-тўғри мурожаат юборинг", — дейилган хабарда.

Мурожаатларни 3 хил усулда юбориш мумкин: http://m.spuzi.uz/ виртуал қабулхона орқали; "Чақириқларни қайта ишлаш  ягона маркази"нинг 1084 ва "Марказий таъмирлаш бюроси"нинг 1086 қисқа рақамлари орқали; ҳамда uzi@intal.uzэлектрон почта манзили орқали.

Янгиликлар лентаси
0