Ўзбекистонда ўтган йил 62 мингта жиноий иш кўриб чиқилди

© fotoliaҲуқуқ ва суд тимсоллари
Ҳуқуқ ва суд тимсоллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий суд маълумотига кўра, Ўзбекистонда наркотик ва психотроп моддалар обороти, жинсий зўравонлик, босқинчилик, талон-тарож, ўғирлик, безорилик ва ЙҲҚни бузиш ҳолатлари камайган.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўтган йили Ўзбекистон судларида 84118 кишига нисбатан 62 минг жиноий иш кўриб чиқилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олий суди матбуот-хизмати, podrobno.uz хабарига асосан.

Ўтган йилда кўриб чиқилган жиноий ишлар таҳлил қилинганда, унда олдинги йилларга нисбатан жиноятчилик сони камайиши яққол кузатилмоқда. Айниқса, наркотик ва психотроп моддалар обороти, жинсий зўравонлик, босқинчилик, талон-тарож, ўғирлик, безорилик ва ЙҲҚни бузиш ҳолатлари камайган.  

Ундан ташқари 2016 йилда фуқаролик судлари томонидан 278 минг иш кўриб чиқилиб,  улардан 87,9 % га нисбатан суд қарорлари чиқарилган.

2016 йил давомида судгача ярашиш тартибини самарали қўллаш натижасида 14811 киши жиноий жавобгарликдан озод қилинган. Шунингдек, 350 млрд сўм миқдорида еткизилган моддий зарарни қоплаган ва қонунчилик эркинлаштирили туфайли, 6270 кишига нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланилган.

Ундан ташқари, ўтган йил давомида 433637 кишига нисбатан 344 минг маъмурий жавобгарлик ишлари кўриб чиқилган.  

Янгиликлар лентаси
0