Нукусда шприц заводи ишга туширилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВакцинация против гепатита
Вакцинация против гепатита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қуриладиган "Нукусмедтех" заводи йилига 30 миллион дона тиббиётда қўлланиладиган бир марталик шприцлар ишлаб чиқаради.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Жорий йилнинг охирига қадар Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги корхона ишга тушади деб хабар қилмоқда kruz.uz саҳифаси. 

Янги корхона тайёр маҳсулотлар ва комплектловчи буюмлар ишлаб чиқаришни локализациялаш дастури асосида қурилмоқда. Ушбу дастур асосида 2017-2020 йиллар Қорақалпоғистон ҳудудида 4 лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Бу ҳақида Халқ депутатлари Нукус шаҳри Кенгашининг ХIII сессиясида маълум қилинди.

Ушбу лойиҳалардан биринчи бўлиб "Нукусмедтех" МЧЖда йилига 30 миллион дона тиббиётда қўлланиладиган бир марталик шприцлар ишлаб чиқарадиган лойиҳани ишга туширади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0