Лимончилик ва паррандачилик учун 4 млн оилага кредитлар берилади

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишЛимон етиштириш
Лимон етиштириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мақсадда мамлакат деҳқон ва фермерларини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Хусусан, 3 йил давомида 10 мингдан ортиқ цитрус ўсимликлари кўчатлари ва 85 минг жўжа еткизиб беришни режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш порталида  Вазирлар Маҳкамасининг “Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра 2017-2019  йилларда хусусий деҳқон хўжаликарида қўшимча цитрус мевалари ва паррандачилик маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган. Ҳисоб-китобларга кўра, хусусий деҳқон хўжаликларида юқорида кўрсатилган хўжалик ишлари билан 2 млн 200 минг оила шуғулланади.

Ўзбекистонда лимон ва ёнғоқ ҳосилдорлиги оширилади

Шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни деҳқон ва фермерлардан сотиб олиш учун туманларда агрофирмалар ташкил қилинади.  

Ушбу мақсадда мамлакат деҳқон ва фермерларини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Хусусан, 3 йил давомида 10 мингдан ортиқ цитрус ўсимликлари кўчатлари ва 85 минг жўжа еткизиб беришни режалаштирилган.  

Шунингдек, теплицалар қуриш ва парранда сақлашга шароит яратиш учун муддати 5 йил бўлган кам фоизли имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган. Паррандачилик учун ажратилаётган кредитлар муддати эса 3 йилни ташкил қилади.

Деҳқон ва фермер хўжаликларига ажратилган банк кредитлари суғурта компаниялари томонидан кафолатланган бўлади. Буни амалга ошириш учун Ҳукумат махсус қарор қабул қилиб, суғурта ҳамкорликлари ташкил қилишни режалаштирган. Бундай ҳамкорликнинг бир аъзоси кафолатланган маблағни тўлай олмаса бошқалари тўлаши керак бўлади.

Айни дамда лойиҳа Норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш порталида  17 февралгача муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0