ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. «Камолот» ёшлар жамоат ташкилотнинг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Сарвар Ашуров тайинланди. Бу ҳақида фонднинг расмий саҳифаси ва uz24.uz нашри хабар қилмоқда.
“Камолот” фондининг собиқ раиси Баҳодир Ғаниев январ ойининг охирида Ўзбекистон президенти аппаратининг ёшлар билан ишлаш сектори раҳбари этиб тайинланган эди.
Сарвар Ашуров 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Миллий университет ва Молия институтларини якунлаган. Ашуров 2013 йилдан буён “Камолот” фонди раиси ўринбосари ва “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимларида ишлаб келган.