ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Тошкентда ТТЗ — "Дўстлик" метроси йўналишида қатновчи "Исузу" автобуси сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда nuz.uz.
Ҳодиса пойтахтнинг Яшнобод туманида содир бўлди. Авиасозлар кўчасида кетаётган автобус ариққа тушган ва ёнбошлаб қолган. "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари ушбу ҳодиса фотосуратларини интернетга жойлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа гувоҳлари ҳодисага йўлдаги музлама сабаб бўлган деб ҳисоблашмоқда.