ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ташриф дастуридан бош вазир шайх Жабер ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ, миллий мажлис раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.
Ташриф давомида инвестиция, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.