ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Режиссер Шуҳрат Аббосов ва "Dono Productions" кинокомпанияси томонидан суратга олинган "Яна маҳаллада дув-дув гап" фильмининг илк тизери пайдо деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.
Хабарда айтилишига кўра, фильмининг асосий воқеалари Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳамда Риштон ва Ўзбекистон туманларида, Тошкентда суратга олинган бўлиб, унда 100 га яқин персонаж қатнашган.
Бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова, унинг уч ўғлини — ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар ўйнаган.
Актёрлар жамоаси таркибида маълум ва машҳур актерлар бир талай: Ҳусан Шарипов, Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова.
Ушбу фильм ҳақида Uzbekiston Online телеканали томонидан олинган илк репортажни қуйида томоша қилишингиз мумкин.