Туркияда ИДга алоқадор 750 киши қўлга олинди

© AP Photo / Emrah GurelРабота полиции Турции
Работа полиции Турции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полиция 29 вилоятда ўтказган кенг кўламли махсус операция давомида 750 киши қўлга олинди, улардан 440 нафари чет эл фуқаролари.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Туркияда “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланиб 750 киши ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда Russia Today нашри, Туркия Ички ишлар вазирлигига асосан.

Туркия бўйлаб ўтказилган кенг кўламли полиция операцияси натижасида 750 киши қўлга олинди. Улар “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда айбланмоқда. Қўлга олинганлар орасида 440 нафар чет эл фуқаролари бор.

Махсус операция Туркиянинг 29 вилоятида бўлиб ўтди. Бироз олдин Анқарада ИД билан алоқада гумон қилинаётган 60 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0