ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентда Ўрта Осиё ҳудудий бўлинмаси раҳбари Наталья Ханженкова бошчилигидаги Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки делегациясини қабул қилди.
Учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистон ва ЕТТБ орасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлди.
"Муносабатларда бўлиб ўтган муайян тўхталиш, ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келажагига, янги шароитларда бошқатдан назар солиш имконини беради", — дейилган хабарда.
Кун тартибида, ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифи ва бошқа ўзаро қизиқиш уйғотаётган масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки — 1991 йилда 61 мамлакат ва икки халқаро ташкилот томонидан ташкил қилинган инвестиция механизми бўлиб, у Марказий Европадан Ўрта Осиёгача бўлган 34 мамлакатда бозор иқтисодиёти ва демократияни қўллаб қувватлашга қаратилган. Халқаро ташкилот вакиллари сифатида, ЕТТБ ходимлари юридик дахлсизлик ҳуқуқига эга.