Тошкентда янги металлургия заводи қурилади

© Nuz.uzПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилиш майдони ўртача 100 гектар жойни эгаллайдиган заводни икки йилда битириш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 феврал куни Тошкентда бир неча янги лойиҳалар билан танишди, улар орасида Сергелида қурилаётган “Тошкент металлургия заводи” ҳам бор, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

Янги завод Британиянинг Quality Trade Supplies L.P. компанияси билан ҳамкорликда қурилмоқда. Унинг қиймати 278 миллион еврони ташкил қилади. Майдони 100 гектар бўлган янги завод қурилшини 24 ой давомида якунлаш режалаштирилган. Янги металлургия заводига Италия, Германия ва Австрияда ишлаб чиқарилган асбоб ускуналар келтирилади.

Завод автомобил кузовлари учун варақли металл ишлаб чиқарилади. Шунингдек корхона маиший техника, металлочерепица ва профнастил ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирган. Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганидан кейин мингдан ортиқ янги иш ўринлари пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ушбу корхона учун мутахассислар тайёрлаш Тошкентдаги Турин политехника университети, Каримов номли Тошкент Давлат техник университети ва профессионал коллежлар томонидан амалга оширилади.  

Президент ушбу корхонанинг республика иқтисодиётининг ривожланишида муҳим ўрин тутишини қайд қилиб, корхона учун мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев қурувчилар билан мулоқотда бўлиб уларнинг ишларига муваффақият тилади.

Янгиликлар лентаси
0