ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik."Ўзбектелеком" АЖ 2017 йилнинг 2 февралдан бошлаб интернет-хизматлар ҳақи 1 Мбит/с га 86,11 АҚШ доллари миқдорида белгиланганини хабар қилди.
Янги йилдан бошлаб интернет-хизматлари ҳақи 1 Мбит/с учун 91,07 АҚШ долларидан 86,11 долларгача камайтирилди.
Ўзбектелеком сайтида келтирилган графикка кўра, 2016 — 2017 йиллар давомида Ўзбекистонда интернет хизматлари ҳақи салкам 50% га камайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу чегирмалар миллий бошқарувчи компаниядан республикадаги интернет провайдерлари ва уяли алоқа компаниялари учун белгиланадиган нархларга таалуқлидир.