Ўзбекистон бокс жамоаси Хитойга ютқизди

© WSBUzbek Tigers vs China Dragons
Uzbek Tigers vs China Dragons - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда бўлиб ўтган VII Умумжаҳон Бокс Серияси (WSB) мусобақаларининг навбатдаги босқичида Uzbek Tiges бокс жамоаси China Dragons жамоасига 3:2 ҳисобида бой берди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Хитойда VII  Умумжаҳон Бокс Серияси (WSB) мусобақаларининг навбатдаги баҳси бўлиб ўтди, мусобақа расмий сайтига биноан. 

Унда Ўзбекистон жамоаси номидан беш оғирлик тоифасида қуйидаги боксчилар иштирок этди: Мироншоҳ Ибрагимов (49 кг), Абдулхай Шарахматов (56 кг), Элнур Абдураимов (64 кг), Улуғбек Хақбердиев (75 кг) ва Бобурбек Йўлдошев (91 кг).

Биринчи икки жанг  Мироншох Ибрагимов ва Абдулхай Шарахматовлар 3:0 ҳисобда соф ғалаба қозонишди.

Учинчи баҳсда Эльнур Абдураимов, ҳозирча номаълум сабабларга кўра рингга чиқмаган ва Хитой жамоаси техник ғалабага эришган.

WSB расмий саҳифаси хабарига кўра, 75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Улугбек Хакбердиев тойиб кетиб ўнг оёғи лат егани туфайли жангни давом эттира олмаган.

© WSBБокс: Uzbek tigers vs China dragons
Бокс: Uzbek tigers vs China dragons - Sputnik Ўзбекистон
Бокс: Uzbek tigers vs China dragons
Оғир вазнда (91 кг) иштирок этаётган ёш боксчи Бобурбек Юлдашев хитойлик рақибига очколар ҳисобида ютқизиб қўйди.

Умумий ҳисобда мусобақа 3:2 ҳисобида Ўзбекистон жамоасининг мағлубияти билан тугади.

Ўзбекистон  жамоасининг кейинги учрашуви Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси қарши бўлиб ўтади. Astana Arlans ўтган баҳсда Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси устидан ғалаба қозонди. Март ойида эса Ўзбекистон жамоаси Россия бокс жамоаси билан учрашиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ушбу мусобақаларда Ўзбекистон жамоаси ярим финалга етиб келган эди. Бу йил эса мутахассислар Uzbek Tiges чемпион бўлишига  катта имконият бор деб башорат қилишган эди.

Янгиликлар лентаси
0