Белоруссия Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча баробар оширишга тайёр

Oбуна бўлиш
Белоруссия Ўзбекистон янги раҳбарияти билан яхши муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Белоруссия Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча баробар оширишган тайёр, деди республика раҳбари Александар Лукашенко, Подробно.UZ хабарига асосан.

Лукашенконинг сўзларига қараганда улар Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан яхши муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлишган.

"Биз янги президент билан пауза олдик. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Ўйлайманки, бизнинг муносабатларимиз барча томондан яхши бўлади. У жуда яхши одам. Унинг жамоасига яхши одамлар тўпланган. Шунинг учун ҳам мен ўйлайманки биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча баробар оширамиз, ва биз бунга тайёрмиз", — деб давлат раҳбарининг сўзларини келтирди БелаПАН ахборот агентлиги.

Белоруссия делегацияси билан Самарқандда бўлган бош вазир ўринбосари Михаил Русый, Ўзбекистон ҳам Белоруссия билан муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидламоқда.  

"Биз бош вазир ва вазир ўринбосарлари билан ҳам учрашдик. Бизнинг корхоналаримиз раҳбариятидан, давлат бошқарув органларидан ҳам кўпчиллик қатнашди. Бирча йўналишлар бўйича жиддий ривожланиш бор", — деди Русый ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда.

Янгиликлар лентаси
0