Асарларни маданият карвонсаройидаги сумиэ техникаси бўйича курслар мураббийи Гаянэ Матевосян ва унинг ўқувчилари яратишган.
Суйбокуга (суй-сув, боку-бўёқ, га-расм) ёки сумиэ (суми-бўёқ, э-расм) — бу бўёқ ва сув ёрдамида қоғозга расм чизиш.
Кўргазмага қўйилган асарларда табиат турли кўринишларда акс этган: у гоҳ ёз манзаралари орқали табассум қилса, гоҳ куз бўёқлари орқали товланади.
Кўргазма 28 февралгача давом этади.