ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Франция пойтахти Париж шаҳрида The Best Award Gala мукофотининг 40-чи юбилей тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Мазкур маросимга жаҳоннинг барча давлатларидан ҳаётнинг турли соҳаларида ютуқларга эришган саховатпеша инсонлар таклиф этилади. Улар орасида санъат ва маданият олами вакиллари, давлат арбобларини учратиш мумкин.