Тошкентда ер қимирлади

© AFP / ALBERTO PIZZOLIЕр силкинишидан сўнг олинган сурат, Италия
Ер силкинишидан сўнг олинган сурат, Италия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ер силкиниши тугаши билан Тошкент аҳолиси интернетда бу ҳодисани муҳокама қилишга киришди

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Интернет фойдаланучиларининг ёзишига қараганда, Ўзбекистоннинг бир нечта регионларида маҳаллий вақт билан 23-40лар атрофида ер силкиниши рўй берган.

"Жиззахдан телефон қилишди, яхшигина ер қимирлабди", — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

"Мен эса менга шундай туюлаяптими деб ўйлабман", — дея зилзила бўлганига ишонмаган чилонзорлик фойдаланувчи.

"Ер силкинишидан уйғониб кетдим", — дея ўз фикрини қолдирган самарқандлик Саида.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига қараганда, 3 сония давомида кучли ер силкиниши давом этган.

Айримлар зилзила балли паст бўлганини айтишган.

Янгиликлар лентаси
0