https://sputniknews.uz/20170203/Rossiya-Ozbekistonga-uruglik-kartoshka-baliq-va-don-yetkazib-bermoqchi-4736926.html
Россия Ўзбекистонга уруғлик картошка, балиқ ва дон етказиб бермоқчи
Россия Ўзбекистонга уруғлик картошка, балиқ ва дон етказиб бермоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан... 03.02.2017, Sputnik Ўзбекистон
2017-02-03T13:28+0500
2017-02-03T13:28+0500
2017-02-03T13:28+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/407/21/4072152_0:141:3077:1871_1920x0_80_0_0_7e3f5ab91ab4ed2ba6c61f58944761ba.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2017
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/407/21/4072152_0:149:2079:1709_1920x0_80_0_0_749d83ff0de879f317bcab4df42daa10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Россия Ўзбекистонга уруғлик картошка, балиқ ва дон етказиб бермоқчи
Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. 2 феврал куни Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ганиев билан ишчи учрашувни ўтказди, деб хабар қилган Россия Қишлоқ хўжалиги ахборот-хизмати.
Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини икки томонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганлар.
Александр Ткачев Россия Ўзбекистонга дон, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, уруғлик картошка, шунингдек қандолатчилик маҳсулотлари етказилиши ҳажмини оширишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган.
"Россиялик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр", — деб маълум қилган Россия Қишлоқ хўжалиги вазири.
Учрашув якунида томонлар Россияга олиб кириладиган ўзбек мева-сабзавотлари фитосанитария нормаларига риоя этиши тўғрисида протоколни имзолашган.