Олабойлар Туркманистонда ички ишларга ишга олинади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишОлабойлар
Олабойлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов куч ишлатиш муассасалари раҳбарларига иш фаолиятида олабой (бўрибосар)лардан фойдаланишни буюрди, деб хабар қилмоқда туркман оммавий ахборот воситалари

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Туркманистон куч ишлатиш ходимлари ўз фаолиятида жаҳлдор олабойлардан фойдаланадиган бўлди, деб хабар қилган РИА Новости.

Хабарга мувофиқ, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов куч ишлатиш муассасалари раҳбарларига иш фаолиятида олабой (бўрибосар)лардан фойдаланишни буюрган.

Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди
Туркманистон Хавфсизлик кенгаши котиби, Мудофаа вазири Яйлим Бердиев Туркманбошига туркман олабойлари иштирокида амалга оширилган махсус тренинглар ҳақида ахборот берган, деб ёзади нашр.

Бердиевга кўра, олабойлар ўқув машғулотлари чоғида бебаҳо ишчанлик қобилиятини намойиш этган. Яъни бўрибосарлар жиноятчиларни ушлаш, портловчи ва гиёҳванд моддаларни аниқлашда катта маҳорат кўрсатган.

Мана шу ахборотдан сўнг, Бердимуҳаммедов олабойлар профессионал тайёргарликдан ўтадиган ихтисослаштирилган марказларни ташкил қилиш тўғрисида буйруқ берган. Марказда тайёргарликдан ўтган бўрибосарлар кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларига хизматга жалб қилинади, деб ёзади нашр.

"Бугунги кунда, асрлар ўтиб, кучли ва жасур, ақлли, чидамли, содиқ ва дўст олабойлар тўлақонли оила аъзосига тенглаштирилган ва улар соат сайин машҳур бўлмоқда. Қўрқмас қўриқчи ва жангчи итлар бўлган Олабойлар асл маданиятимизнинг ажралмас қисмидир", — деган Туркманбоши.

Янгиликлар лентаси
0