Тошкент аэропорти ходимлари: Ислом Каримов номи бизга ғурур бағишлайди

Oбуна бўлиш
Тадбирда сўзга чиққанлар Ислом Каримов бутун ҳаётини ўз халқига хизмат қилишга ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишига бағишлаганини ҳар бир фуқаро ёдида тутиши лозимлигини эътироф этдилар

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. "Тошкент" халқаро аэропорти ходимлари аэропортга Ислом Каримов номи берилгани билан фахрланадилар, бу фикр мамлакатнинг биринчи президенти таваллуди кунига бағишлаб халқаро аэропортда ташкил этилган тадбирда янгради.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ислом Каримов бутун ҳаётини ўз халқига хизмат қилишга ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишига бағишлаганини ҳар бир фуқаро ёдида тутиши лозимлигини эътироф этдилар.

"Мамлакатимизнинг биринчи президенти нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда ёрқин шахс ва етук давлат арбоби сифатида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлганди", — деди ўз чиқишида Тошкент юридик университети юридик фанлари доктори Феруза Муҳитдинова.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори халқнинг ва ҳукуматнинг республиканинг илк етакчисига нисбатан муносиб ҳурмати бўлди.

© uzairways.com"Тошкент" халқаро аэропортида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбир
Мероприятие, посвященное присвоению международному аэропорту Ташкент имени Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
"Тошкент" халқаро аэропортида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбир

Эслатиб ўтамиз, қарорга кўра Тошкент давлат техника университети, Асака шаҳридаги автомобиль заводи, Фарғона шаҳридаги Санъат саройи, "Тошкент" халқаро аэропорти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилади.

Янгиликлар лентаси
0