Москвадаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМосквадаги ЙТҲ
Москвадаги ЙТҲ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга қараганда, тўққиз киши ҳалок бўлган, уч киши омон қолган

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Янги Москвада юз берган йирик автоҳалокатда уч нафар Ўзбекистон ва бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, қолган қурбонларнинг шахси аниқланмоқда, деб хабар берди РИА Новости фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб.

"ЙТҲ оқибатида 1984, 1995 ва 1997 йилларда туғилган Ўзбекистон фуқаролари, 1987 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Қолган қурбонларнинг шахси аниқланмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг айтишича, жароҳатланганлар орасида бир Россия фуқароси, икки нафар Ўзбекистон ва бир нафар Қирғизистон фуқароси бор.

Энг сўнгги маълумотга қараганда, Ўзбекистон элчихонаси икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади, дейилади РИА Новости хабарида.

Автоҳалокат Варшава шоссесидан Коротигино қишлоғига бурилишда содир бўлган: "УАЗ" ва Toyotaнинг тўқнашуви натижасида ичида йўловчилари бўлган "УАЗ" ёниб кетган. Маълумотларга қараганда, тўққиз киши ҳалок бўлган, уч киши омон қолган.

Янгиликлар лентаси
0