ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Умумий узунлиги 72,5 метрли кўприкда ҳаракатланиш икки томонлама бўлади. Кўприкнинг ҳар икки қисмидаги йўллар кенглиги 10 метрдан ортиқни ташкил қилади. шу билан бирга ҳар иккала томонда ҳам эни қарийб 1,5 метрдан иборат 2та пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтойўл" компанияси хабар берди.
Лойиҳачи ва қурувчилар кўприкнинг нафақат замонавий кўриниши, балки ҳар томонлама чидамли бўлишига ҳам аҳамият бермоқдалар. Шу боис унинг таянч қирғоқларига 72 дона бетон қозиқлар, ўрта таянч қисмларига эса ҳар бирининг узунлиги 14 метр бўлган 104 дона металл қувурлар ўрнатилди.
Кўприк қурилиш ташкилоти раҳбари Камолиддин Маҳкамовнинг айтишича, қурилаётган кўприкни мавжуд асосий йўлга боғлаш мақсадида Бухоро томонидан 247 метр, Қарши томонидан эса 178 метр узунликдаги янги асфальт-бетон йўл ҳам қурилмоқда.
Кўприкни Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.