Ўзбекистонда қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилди

© Водители ТашкентаВ Узбекистане появилось так называемое правило "Правого поворота на красный свет"
В Узбекистане появилось так называемое правило Правого поворота на красный свет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим светофорларда қизил чироқ ёниб турганда ўнгга бурилишга рухсат берилди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим йўлларида яқин орада янги қоида кучга киради. Гавжум светофорларда ҳаракатни енгиллаштириш мақсадида ҳайдовчиларга қизил чироқ ёниб тўрганда ўнгга бурилишга рухсат берилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларида, масалан Фарғона ва Жиззахда светофорларда қизил чироққа ўнгга бурилишга рухсат берувчи қўшимча ёзувлар пайдо бўлган. Бундай ёзувлар фотосуратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

“Қизил чироқда ўнгга бурилиш” қоидаси транспорт воситаларига светофорда қизил чироқ ёниб турганда ҳам, бошқа томондан ҳаракатланаётган барча транспорт воситаларини  ўтказиб юбориб ўнгга бурилишга рухсат беради. Шунингдек, ўнгга бурилаётган ҳайдовчи чорраҳагача ва ундан кейин ҳам йўловчиларни ўтказиб юбориши керак.

Ушбу қоида АҚШ, Канада ва бошқа бир неча мамлакатларда чорраҳалар ўтказиш  имкониятини 10-50% га кенгайтиришга ёрдам бермоқда.

Ушбу қоида ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун кутилмаган янгилик бўлгани аниқ. Айримлар ҳатто фотосуратларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилишмоқда.

Янгилик борасида ЙҲХБдан оператив изоҳ олишнинг иложи бўлмади.Ушбу ташаббус қанчалик жиддий ва кенг қамровли бўлишини вақт кўрсатади. Ҳайдовчилар бўлса уни икки қўллари билан қўллаб-қувватлашмоқда.

© Водители ТашкентаҚизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берувчи ёзув
Надпись на светофоре, разрешающая движение направо на красный запрещающий свет - Sputnik Ўзбекистон
Қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берувчи ёзув

 

Янгиликлар лентаси
0