ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонга Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Стивен Надерни раҳбарлигидаги АҚШ ишбилармон доиралари делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий сайти хабар берди.
Халқаро бизнес марказида АҚШ маъмурияти юқори мансабли аъзолари, Американинг етакчи компаниялари ва ишбилармон доиралари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари, халқаро молия институтлари ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес-форуми ўтказилади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШ ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги кичик ва хусусий бизнес вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Ўзбекистондаги инвестиция муҳити имкониятлари муҳокама қилинди.