Тошкентда пиротехника воситалари йўқ қилинди

© Подробно.UZПиротехника воситалари
Пиротехника воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтда 180 мингдан ортиқ пиротехника воситалари йўқ қилинди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Йўқ қилинган пиротехника воситалари ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва пойтахт ички ишлар, солиқ, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мусодара қилинганди, деб хабар бермоқда Подробно.UZ.

Ўзбекистонда мавжуд қонунчиликка кўра, 2009 йилдан буён пиротехника воситаларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва фойдаланиш тақиқланган. 2010 йил сентябридан эса бундай фаолият учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилди.

Республикага асосан Хитойдан сифатсиз пиротехника маҳсулотларининг олиб кирилиши ҳукуматни мана шундай чора кўришга мажбур қилди. Сифатсиз пиротехника воситаларидан фойдаланиш айниқса ўсмирлар ва болаларнинг жароҳатланишига олиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши фаол кураш олиб борилди. Ўтказилган минглаб рейдлар натижасида миллионлаб сўмлик ноқонуний пиротехника воситаларининг республикага олиб кирилишининг олди олинди.

Янгиликлар лентаси
0