Дунёда биринчи автоматлашган қаҳвахона АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида очилди. У ерда баристанинг ўрнида Gordon исмли робот-қўл ишлайди. Gordon икки кофе машинани бошқариши мумкин. Эпчил бариста мижозларга соатига 120 чашка қаҳва тайёрлаб бериши мумкин.
Қуйида Сан-Францискодаги кичик қаҳвахонада олинган видеолавҳани томоша қилинг. Қаҳвахонанинг асосий мижозлари ёзлар бўлиб, улар робот ишлашини қизиқиб томоша қилмоқдалар.
Балким келажакда бармен ва баристалар умуман керак бўлмай қолар? Айтмоқчи, янги барменга чой пули ҳам керак эмас.