ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ушбу йилнинг охирига қадар Россияда янги қоғоз пуллар муомалага чиқарилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Янги қоғоз пулларда тасвирланадиган шаҳарлар 2016 йилда телеэфир орқали ўтказилган овоз бериш орқали аниқланган эди. Унинг натижасига кўра, янги 200 рубллик қоғоз пулда Қрим ярим оролидаги Севастопол шаҳри, 2000 рубллик банкнотага эса Владивосток кўприги ва "Шарқий" космодроми манзаралари тасвирланган.
Янги 2000 рубллик
© Sputnik / Рекламное агентство PROVODA
/ Марказий банки раиси Эльвира Набиуллинанинг фикрига кўра, чиқарилаётган янги пуллар Россияда муомалада бўлган нақд пул ҳажмини кўпайтирмайди, шу билан бирга улар йиллик 4-6 % инфляцияни қоплайди ва аҳоли ҳисоб-китоби учун қўшимча қулайликлар туғдиради.