ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида янги тайинлов ҳақида хабар эълон қилинди.
"Баҳромжон Аълоев Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди", — дейилган хабарда.
Маълумот берилишича, Аълоев илгари Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасида маслаҳатчи — муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари ишига танқидий баҳо берилган эди.