ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Судлардаги ишлар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг даъво аризаларига асосан кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Подробно.UZ.
Бундан ташқари, муассисларнинг қарорларига биноан 35та матбуот нашри, 5та электрон ОАВ ўз фаолиятини тўхтатди. Муассислар бундай қарорга келишларига молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган.
"2017 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва давлат реестрига киритилган оммавий ахборот воситалари сони 1514тани ташкил этади. Улар сирасига 691 газета, 309 журнал, 15 ахборот бюллетени, 4 ахборот агентлиги, телевидение ва радио соҳаси билан боғлиқ мос равишда 65 ва 35 субъект, 395 веб-сайт киради", — деди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Комил Мансуров.