ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимлар бўйича тайинлов белгиланди. Бу ҳақда ИИВ расмий саҳифасида хабар қилинди.
Тошкент шаҳри:
Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ташкилий-инспектор бошқармаси бошлиғи;
Подполковник Элбек Хайрулла ўғли Хайруллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;
Подполковник Беҳзод Алишер ўғли Сайфуллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси Хорижга кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Самарқанд вилояти:
Подполковник Фарҳод Фаттохович Ҳасанов Самарқанд вилояти жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;
Подполковник Отабек Абдусаматович Жалилов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.
Навоий вилояти:
Подполковник Ваҳоб Неъматуллаевич Саидов Навоий вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.
Майор Шуҳрат Йўлдошевич Адумуратов Навоий вилояти шахсий таркиб билан ишлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.
Қашқадарё вилояти:
Полковник Нозим Ниғматуллаевич Ходжаев Қашқадарё вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.
Андижон вилояти:
Подполковник Камолиддин Садирдинович Шаҳобутдинов Андижон вилояти тергов бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Сирдарё вилояти:
Подполковник Баҳриддин Абулқосимович Қаршибоев Сирдарё вилояти Гулистон тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи этиб тайинланди.