ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсумининг биринчи баҳсида иштирок этадиган Uzbek Tigers жамоаси таркибини эълон қилди.
Ўзбек боксчилари 4 февраль куни Хитойнинг Санья шаҳрида China Dragons жамоасига қарши рингга чиқишади.
Хитойга Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Мироншоҳ Ибрагимов (49 кггача), Абдулҳай Шораҳматов (56 кггача), Ельнур Абдураимов (64 кггача), Улуғбек Ҳақбердиев (75 кггача), Бобурбек Юлдашев (91 кггача) боришади.
Мураббийлар штабидан Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиохунов жой олишди. Жамоа шифокори Комилжон Расулов. Равшан Ходжаев ҳакамлар ҳайъатига кирди.
WSB мусобақаларида 12та жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Ўзбекистон жамоаси Россия, Қозоғистон ва Хитой боксчилари билан бир гуруҳдан жой олган.
Ўтган йилги мавсумдан бошлаб ўзбекистонлик етакчи чарм қўл қоп усталари Бутун жаҳон бокс сериясида илк бор иштирок этишди. Илк мавсумда боксчилар ярим финалга етиб борган ҳолда, мусобақанинг бўлажак чемпионлари "Куба Домадорес"га имкониятни бой бериб қўйдилар.
WSBнинг барча иштирокчиларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилиб, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланмани қўлга киритиш имконияти мавжуд. Ҳар бир жанг ғолиби профессионал боксдаги каби учта ҳакам томонидан қўйилган очколар бўйича аниқланади. Шунингдек, бунда нокаут, техник нокаут ёки рад этиш ҳам мумкин. Барча жанглар беш раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд 3 дақиқа давом этади.