ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Шаҳзода ҳар йили "Истиқлол" санъат саройида 1 майдан 7 майга қадар концерт дастурини тақдим этар эди.
Бу йил эса хонанданинг концерти кунлари ўзгарди. Шаҳзода анъанага содиқ қолган тарзда май ойида концерт беради. Бироқ 1 майдан 7 майга қадар эмас.
Шаҳзоданинг 2017 йилги концерти 5-11 май кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.